Ўзбекистон | 20:07 / 17.11.2022
9659
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тўрт балли зилзила содир бўлди

Зилзила кучи Қашқадарёнинг турли ҳудудларида 2 баллдан 4 баллгача сезилган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 2022 йил 17 ноябр куни маҳаллий вақт билан 19:40 да зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида бўлган.

Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 километр жанубий-ғарбда.

Зилзиланинг ҳудудларда сезилиш кучи:

  • Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.
  • Қамаши туманида 3 балл, 40 км.
  • Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.
  • Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.
  • Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.
  • Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.
  • Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.
  • Нишон туманида 2 балл, 68 км.
  • Косон туманида 2 балл, 73 км.
  • Шаҳрисабз туманида 2 балл, 78 км.

Аввалроқ, 2022 йил 15 ноябр куни Самарқанд вилоятида ҳам 4 балли зилзила кузатилган ва унинг кучи Навоий ҳамда Қашқадарё ҳудудида ҳам сезилганди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид