Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ташқи ишлар вазирлари учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов глобал беқарорлик шароитида Марказий Осиё Европа компаниялари учун янги ўсиш нуқталарига айланиши мумкин бўлган истиқболли бозор бўлиши ҳақида гапирди.
2022 йил 17 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тиловберди, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдоғазиев, Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Гажиевлар қатнашди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда икки минтақа ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон томони Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканлиги, Евроиттифоқнинг 2019 йилда қабул қилинган Марказий Осиё бўйича стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Мазкур стратегияни амалга оширишни тезлаштириш учун қўшма «Йўл харитаси» ни қабул қилиш муҳимлиги маълум қилинди.
Владимир Норов замонавий Афғонистон нафақат таҳдид ва таҳдидлар, балки янги имкониятлар манбаи ҳам эканини таъкидлаб, унинг яккаланиб қолиши ва эътибордан четдан қолишига йўл қўймаслик, оғир гуманитар вазиятни ҳал қилиш бўйича чораларни кўриш муҳимлигини қайд этди. Шу билан бирга Ўзбекистон "Толибон" томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари бажарилиши тарафдори эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг таъкидлашича, глобал берқарорлик шароитида Марказий Осиё мамлакатлари Европа компаниялари учун янги ўсиш нуқталарига айланиши мумкин бўлган қулай ва истиқболли бозорлар бўла олади.
Мавзуга оид
18:56 / 19.11.2024
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024