Жаҳон | 14:57 / 20.11.2022
23021
7 дақиқада ўқилади

Херсон атрофидаги ҳарбий техникалар ва фронтдаги мерганлар. Уруш суратлари

Киевга Буюк Британия бош вазири Риши Сунак илк ташрифини амалга оширди. Володимир Зеленский билан учрашувда у Украинага янги ҳарбий ёрдам ҳақида эълон қилди. Украина расмийлари озод этилган Херсон аҳолисининг кўнгилли равишда нисбатан хавфсиз ҳудудларга эвакуацияси жараёни бошланганини эълон қилди. Украинадаги йирик хусусий энергетика компанияси (ДТЭК) раҳбари Максим Тимченко имконияти бор аҳолини қишга қадар мамлакатни тарк этиб, энергетика тизимига юкламани камайтиришга ҳисса қўшишга чақирди (ДТЭК вакиллари Тимченконинг сўзлари нотўғри талқин қилинганини айтишди). Украина мудофаа вазири ўринбосари Володимир Гаврилов Украина қуролли кучлари 2022 йил декабр ойи охиригача Қримга кириши, уруш эса 2023 йил баҳорида якунланиши мумкинлигини айтди.

Қуйида 19 ноябр куни, урушнинг 269-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган асосий суратлар.

Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

Краматорскда россияликлар зарбаси келиб тушган уй ёнида вайрон бўлган ўра олдидаги аёл. 19 ноябр куни РФ армияси Краматорскни ўққа тутди, хусусий секторга ҳам зарба берилган. Жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Зарба оқибатида вайрон бўлган уйдаги маҳаллий аҳоли вакиллари
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Херсон аэропорти атрофида вайрон бўлган техникалар 

Россиялик ҳарбийлар томонидан фойдаланилган, ён томонида Z ҳарфи акс этган юк машинаси Чорнобайивка қишлоғидаги аэропортга кириш жойида қолган. Аэропорт россиялик ҳарбийлар томонидан 27 феврал куниёқ эгалланади. Кейинги ойларда украин ҳарбийлари бу ҳудудни мунтазам равишда ўққа тутиб келишади. Чорнобайивка ҳам худди Херсон каби 11 ноябр куни Украина назоратига қайтарилди.
Chris McGrath / Getty Images
Яксон этилган енгил автомобил, унда V ҳарфиини кўриш мумкин
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Россия армиясининг яксон этилган ҳарбий техникаси
Chris McGrath / Getty Images
Аэропортнинг вайрон бўлган биноси
Chris McGrath / Getty Images
Яксон этилган Ан-2 самолёти
Chris McGrath / Getty Images

Херсон областида россияликлар ташлаб кетган полигон

 

Сафарбар қилинган россияликлар учун полигонда жанговар пиёдалар машинаси учун мўлжалланган снарядлардан қолган бўш гилзалар
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон областида сафарбар қилинган россияликлар учун собиқ полигонда қолган ҳарбий либос.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар сафарбар этилганлар учун полигонга ўғирлаб олиб келган вентиляторлар, РФ кучлари чекиниш чоғида полигонни ташлаб кетишган. Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг Киевга ташрифи

Риши Сунак Киевга ташриф буюрди  — бу унинг Буюк Британия бош вазирлиги лавозимига киришганидан буён илк бор Украинага келиши. Президент Володимир Зеленский билан учрашувда у мудофаа ва украин ҳарбийларини тайёрлаш учун 50 миллион фунт ажратишни ваъда қилди, бу дастур доирасида мамлакатга британиялик тажрибали ҳарбий шифокорлар ва муҳандислар келишади.
Украина президенти матбуот хизмати / AP / Scanpix / LETA

Херсон озод этилгач шаҳарга келган илк йўловчи поезди

Херсон аҳолиси деоккупациядан кейин шаҳарга келаётган илк поездни кутмоқда. Украина темирйўллари матбуот хизматига кўра, темирйўлчилар максимал даражада қисқа фурсатда шикастланган инфратузилмани тиклади ва 19 ноябр куни соат эрталабки 9 да Херсонга Киевдан илк поезд келди. Фото: Chris McGrath / Getty Images
 Украина байроғини ёпиниб олган херсонлик Киевдан келаётган поездни кутмоқда, поезд унинг қизини олиб қайтмоқда.
Chris McGrath / Getty Images
Киевдан келган поездни қарши олаётган херсонликлар
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images
Chris McGrath / Getty Images

Херсон областида олдинги чизиқдаги украин ҳарбийлари 

Украина жанубидаги бўлинмалардан бирининг Курт лақабли командири ва мерган бўлган ҳарбий ўз қуролини жангга шайламоқда. 17 ноябр куни Украина қуролли кучлари Херсон областидаги 200 га яқин аҳоли яшаш манзиллари украинлар назоратига ўтганини хабар қилди. Регионда позицион жанглар давом этмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси россияликлар позициясини қидирмоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар позициясида рўй бераётган ҳодисаларни тасвирга олаётган мерган.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Курт лақабли мерган россияликлар позициясига узилган ўқдан кейин ўз телефонини текширмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийсига тегишли бўлган Калашников автомати
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари

Донецк области Дробишево посёлкасида гуманитар ёрдам ортилган юк машинаси. Дробишево Лиман шаҳри атрофида жойлашган: 1 октябр куни Украина қуролли кучлари Россия армияси «янада қулайроқ позиция»га кўчирилгани учун Лиманни эгаллаганди.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги позицияда турган украин ҳарбийси 
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси танкка қарши ракета учирмоқда, Донецк области
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари позицияни ўзгартириш чоғида, Донецк области
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини қайта ўқламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Херсон ўққа тутилиши

19 ноябр куни Херсон узра қора тутун кўтарилди. Маҳаллий телеграм-каналлар Россия қўшини томонидан берилган зарбалар ҳақида ёзишди. Расмий манбалар зарба ҳақидаги маълумотларни тасдиқламаган.
Roman Hrytsyna / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид