Ўзбекистон | 11:50 / 02.12.2022
10087
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида ҳам транспорт воситаларининг максимал тезлиги соатига 60 км этиб белгиланиши мумкин

Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Бойхўрозов вилоят кенгашига таклиф билан чиққан.

Фото: Kun.uz

Самарқанд шаҳрида ҳам транспорт воситалари максимал тезлиги соатига 60 км этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда 2022 йил 2 декабр куни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Шавкат Бойхўрозов айтиб ўтган.

Маълум қилинишича, Ш.Бойхўрозов сессияда Самарқандда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун Самарқанд шаҳрида транспорт воситалари максимал тезлигини соатига 70 кмдан 60 кмга тушириш зарурати юзага келаётганини маълум қилган. Шунингдек, у депутатларга мазкур масала юзасидан ўз таклифларини билдирган.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, Ш.Бойхўрозовнинг таклифи вилоят кенгаши томонидан тасдиқланса, Самарқанд шаҳрида транспорт воситалари максимал тезлиги соатига 60 км этиб белгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда транспорт воситаларига аҳоли пунктларида рухсат этилган максимал тезлик соатига 70 км. Бошқа йўлларда соатига 100 км.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчаларда максимал тезлик соатига 50 ва 60 км этиб белгиланганди.

Мавзуга оид