Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: Тошкентда уйларнинг 1-қаватини тижорий мақсадда сотиб олувчиларга имтиёзли кредит бермоқчимиз
Жамшид Қўчқоров шаҳардаги кўпқават уйларнинг 1-қаватида тадбиркорлик нуқталари очиш мумкинлиги, лекин бу хонадонларнинг нархи қимматлигини айтиб, шу сабабли тадбиркорларга имтиёзли кредит бериш режасини айтди.
Учтепа туманида президент иштирокида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоров туманга оид режаларни тақдим этди.
“Учтепанинг Хирмонтепа кўчасида, йўл бўйларида 75 та савдо нуқталари очиш режалаштириляпти. Бундан ташқари, ўрганишларимиз шуни кўрсатяптики, туман бўйича 360 та бинода фойдаланилмай турган 91 минг квадрат жойларни ижарага берса бўлади.
Биламизки, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида тадбиркорлик нуқталари очиш мумкин. Шунинг учун бундай уйлар қиммат. Буни ҳисобга олган ҳолда, 1-қаватдаги уйларни сотиб олиб, тадбиркорликни йўлга қўйишни истовчиларга “Миллий банк” томонидан алоҳида имтиёзли кредит линиясини йўлга қўймоқчимиз.
Туманда, шунингдек, кўпчилик биладиган “Ватан” кинотеатри бор. Бир вақтлар унинг 25 фоизлик улуши давлат ҳисобида қолиб кетган. Ҳозир 75 фоизлик улушига эга тадбиркор объектдан тўлақонли фойдалана олмаяпти. Агар унга тўлиғича ўтказилса, 8 млн доллар инвестиция киритаман ва 350 кишини иш билан таъминлайман, деяпти.
Умуман, режаларимиз бўйича Учтепа туманида келгуси йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 6,7 трлн, савдо ва ишлаб чиқариш 18 трлн сўмга етказилади. Бу борада туман Тошкент шаҳрида етакчилардан бири бўлади”, – дея Жамшид Қўчқоровнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ Марказий банк ҳукуматни имтиёзли кредитлардан буткул воз кечишга чақирган эди.
Мавзуга оид
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
09:00 / 21.12.2025
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
11:08 / 19.12.2025