Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бунёдкор шоҳкўчасида 3 та автомобил тўқнашди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси “Новза” жоме масжиди қаршисида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 14 декабрь куни соат 15:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қиляпти.

Ҳайдовчилар: 2003 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги Nexia-3 транспорт воситаси, 1972 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги Lacetti транспорт воситаси ва 1990 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги Labo транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Х. тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
16:48
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
08:58
Тошкентда автобус ва енгил автомобиль тўқнашди
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:36 / 07.05.2026