Ўзбекистон | 10:42 / 24.12.2022
8640
1 дақиқада ўқилади

Талъатжон Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан кетди

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Талъатжон Ҳайдаров Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

ЎзА хабарига кўра, унинг ўрнига Умед Мавлянов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Талъатжон Ҳайдаров 2020 йил ноябрида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга ўринбосар этиб тайинланганди. Айни вақтда Умида Тўхташева агентлик директори ўринбосари лавозимида қолмоқда.

Мавзуга оид