Ўзбекистон | 14:40 / 26.12.2022
4877
4 дақиқада ўқилади

ССП томонидан тадбиркорлар ва тижорат банклари ўртасидаги муаммоларга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар, Марказий банк ва тижорат банклари масъуллари иштирокида “Кредиторларнинг гаров билан таъминлаш талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси муҳокамаси қилинди.

21 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кредиторларнинг гаров билан таъминлаш талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 50 дан ортиқ тадбиркорлар, Марказий банк ва тижорат банклари масъуллари иштирок этишди.

Республикамизда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилган эди. Йиғилишда мазкур кенгаш аъзоларининг ҳам фикрлари тингланди.

Аудиторлик ташкилоти раҳбари Светлана Голосева бугунги кунда тадбирокр ва банк ўртасида гаров билан боғлиқ кўплаб саволлар мавжудлигини айтди.

“Бугун савдо-саноат палатасида тадбиркорлар фойдаланадиган кредит линиялари тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқишга бағишланган йиғилишда қатнашдим.

Қонун лойиҳаси тадбиркорларнинг гаров сифатидаги мулкини ҳимоя қилиш учун, шу билан бирга гаровга оладиган ташкилотларнинг ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган. Бугунги кунда гаров билан боғлиқ кўплаб саволлар мавжуд. Хусусан, кредитларни тўлаш тартиби, бу вазиятда қўшилган қиймат солиғи масаласини қандай ҳал қилиш, яна нималарни эътиборга олиш кераклигини кўриб чиқдик.

Қарор лойиҳаси устида анча вақт ишланди, лекин ундан фойдаланувчи сифатида тадбиркорлар билан гаплашиб, уларнинг фикрларини ўрганиш ҳужжатнинг янада мукаммал бўлишини таъминлайди. Ҳар бир банд юзасидан фикр-мулоҳазалар ўрганилди. Баъзи ҳолатлар кўп мунозараларга сабаб бўлди. Муҳокамалар бўйича фикрлар очиқ айтилди ва таҳлил қилинди. Тадбиркорлар ва банк мутахассисларининг таклифлари тўпланди. Умид қиламанки, бу ҳужжат тадбиркорлар учун ҳам, банклар учун ҳам қулай ва ечим берувчи асосга айланади”, - деди кенгаш аъзоси.

Муҳокамада иштирок этган тадбиркорлар қонун лойиҳаси юзасидан таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

“Мазкур фармон лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда тижорат банкларининг таклифлари инобатга олинган бўлиб, жамоатчилик муҳокамаси учун платформага жойлаштирилган. Айни пайтда бевосита тадбиркорлар билан биргаликда муҳокама қилиняпти. Бу ерда биз тижорат банклари сифатида  гаровга қўйилган мулкка нисбатан ҳуқуқи банкда бўлиши керак десак, тадбиркорлар эътирозларини билдиришяпти. Бу мулкка нисбатан уларнинг ҳам ҳуқуқлари борлигини, яъни кредит вақтида қайтарилмаган бўлса, қўйилган мулкка нисбатан банк ўз талабини қўядиган бўлса, ишчиларнинг ҳақлари қолиб кетиши ёки бюджет олдидаги қарздорликлари қопланиши биринчи навбатда туриши кераклиги таклиф қилиняпти.

Яна бир мунозарали жиҳати, гаровга қўйилган мулкнинг қиймати билан боғлиқ. Банк гаровни ундираётганда аввалги муддатдаги эмас, бугунги бозор қийматида ҳисобланиши таклиф этилди”,- дейди Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Зафар Азимов.

Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобовнинг сўзларига кўра, Жорий йилнинг 9 ойида тижорат банклари томонидан муаммоли кредитларни гаров таъминоти ҳисобидан ундириш бўйича судга даъво аризалари киритилишини сўраб палатага жами 42486 та даъво аризалари киритилган. Бу даъво аризалари умумий 15 трлн сўмни ташкил этмоқда.

ССП банк-молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Мусаев муҳокама доирасида ўрганилган таклиф-мулоҳазалар инобатга олинади ва қонун лойиҳасининг тасдиқланишида ўз ўрнини топиши ҳақида гапирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани