Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳам қишки таътил муддати узайтирилди
Андижон вилоятидаги таълим муассасаларига таътил узайтирилиб, дарслар 23 январдан бошланиши маълум қилинди.
“Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётгани туфайли Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида қишки таътил 2023 йил 23 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади”,– дейилади вилоят халқ таълими бошқармаси(ҳозирги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаси)нинг хабарида.
Маълумот учун, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳудуддаги барча таълим муассасалари учун дарслар 23 январдан бошланишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
21:02 / 18.03.2026
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади
09:20 / 03.03.2026