Херсондаги россияликлар ва Донбассдаги украин учувчилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 349-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина армиясининг январ ойидаги йўқотишлари 6,5 минг кишини ташкил этганини маълум қилди. У Россия қўшинларидаги йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса демаган. Украина томони маълумотларига кўра, 6 феврал кунининг ўзида РФ армияси 1030 аскаридан айрилган. Украина қуролли кучларида хабар беришларича, бу россияликларнинг уруш бошидан буён энг йирик кунлик йўқотиши бўлди.
- Германия ҳукумати Украина қуролли кучлари учун 178 дона Leopard 1 танкларини юборишни маъқуллаган. Украина мудофаа вазири Олексий Резниковнинг сўзларига кўра, шундан 80 та танкни Киев йил охирига қадар қабул қилиб олади.
- Олий Рада Василий Малюкни Украина хавфсизлик хизмати, Игор Клименкони — Украина ички ишлар вазирлиги раҳбарлиги лавозимларига тасдиқлади.
- РФ мудофаа вазирлиги барча ҳарбийлар, шу жумладан муддатли хизматга чақирилганларга ҳам тинчликпарвар миссияларда иштирок этишга рухсат беришни таклиф қилди.
Херсон областидаги россияликларнинг позициялари
Херсон областининг Украина томонидан тайинланган маъмуриятига кўра, россияликлар Днипро дарёсининг ўнг соҳилидан маҳаллий аҳолини аннексия қилинган Қримга яқин ҳудудларга кўчиришда давом этмоқда. Херсон области кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Юрий Соболевскийнинг айтишича, Россия бу орқали «жонсиз зона ҳосил қилмоқчи, чунки бу ҳудудда уларнинг бўлинмалари жойлаштирилган бўлиб, улар областнинг Украина назоратидаги қисмини ўққа тутмоқда».
«Херсоннинг чап соҳилида вазият гуманитар фалокат ёқасига келиб қолган. Биздаги маълумотларга кўра, у ерда тиббиёт муассасаларини ёпишмоқчи, хусусан, еттита касалхонани ҳарбий ҳоспиталга айлантириш режалаштирилган», — деган Соболевский.
Бундан ташқари, Украина томони Херсон области мунтазам равишда ўққа тутилаётганини хабар беради. Хусусан, 6 феврал куни, маҳаллий ҳарбий маъмурият Россия қўшини Херсон шаҳридан тахминан 40 километр жануби-ғарбда Ҳола Пристан (Голая Пристань) шаҳрида тинч аҳоли вакиллари автомобилини ўққа тутган. Натижада уч киши ҳалок бўлган, улардан бири саккиз ёшли бола эди.
Донецк областидаги украин артиллериячилари
Донецк областида шиддатли жанглар давом этмоқда. Регионда энг қайноқ нуқта кўп ойлардан буён Бахмут бўлиб қолмоқда. 7 феврал куни Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко Россия қўшинлари шаҳарни эгаллаши мумкинлигини истисно этмади, аммо Украина қуролли кучлари «мудофаа чизиқларида ҳимояланаётгани» ва «бу рўй бермаслиги учун барча максимал чораларни кўраётгани»ни қайд этди.
Украиналик вертолётчилар
Лвивда украин аскарининг дафн маросими