Жаҳон | 15:20 / 09.02.2023
23745
6 дақиқада ўқилади

Бахмутдаги жанглар ва ертўлада яшаётган донбассликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 350-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Буюк Британияга ташриф буюрди. Бу ерда у бош вазир Риши Сунак ҳамда қирол Чарлз III билан учрашди, шунингдек Британия парламентида нутқ сўзлади. Риши Сунак Киевга ҳарбий ёрдам етказиб беришни тезлаштиришга ваъда қилди. Жумладан, Challenger 2 танклари Украинага март ойидаёқ етиб бориши маълум қилинди.
  • Буюк Британияга ташрифидан кейин Украина президенти Парижга келиб, бу ерда французлар президенти Эммануэл Макрон ҳамда Берлиндан учиб келган Германия канцлери Олаф  Шолц билан учрашди.
  • Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар эълон қилди. Рўйхатга Путиннинг кичик қизи экани айтиладиган Светлана Кривоногихнинг онаси ҳамда Россия президентининг «рақамли кооперативи» ҳам ўрин олган.
  • Украина уруш бошлангач Россияга мажбуран олиб кетилган саккиз мингдан ошиқ боладан 128 нафарини қайтарди.
  • Россия колонияларида «Вагнер» хусусий ҳарбий компания сафига ёлланиб, Украинадаги урушга боришдан бош тортган маҳбусларга янги жиноий ишлар очиш билан таҳдид қилинмоқда. Шунингдек тергов изоляторларида ҳибсга олинганларни ҳам урушга юборишга ҳаракат қилишмоқда — бунинг эвазига уларга жиноий ишларни ёпиш ваъда қилинмоқда. Шу билан бирга Евгений Пригожин хусусий ҳарбий компания маҳбусларни урушга жалб этишни тўхтатгани ҳақида маълум қилди.
  • Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатишда айбланиб, тергов изоляторида сақланаётган Владимир Кара-Мурзанинг ҳибсдаги муддати 12 мартга қадар узайтирилди.

Бахмут жанглар вақтида

Украиналик ҳарбийлар 2022 йил июлидан буён Бахмутни мудофаа қилишмоқда. Володимир Зеленский французларнинг Le Figaro нашрига берган интервюсида, Украина қуролли кучлари Ғарбдаги иттифоқчилардан қуроллар келмагунча «дош бериб туриши кераклиги»ни айтди. Украина президенти Бахмут катта стратегик аҳамиятга эга эмаслиги, 2023 йил февралига келиб Россия қўшини шаҳарни тўлиқ вайрон этганини қўшимча қилди. «Аммо агар улар Бахмутни олишса, яна олдинга юришни исташади. Бу уларга устунлик беради. Масала шундаки, Бахмутдан кейин нима бўлади», — дея қайд этган Зеленский.

Бахмут атрофидаги дала майдонида снарядлардан қолган ўралар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Бахмут кўчаларидан бирида украинлар ҳарбий техникаси
Yevhen Titov / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутдаги вайрон бўлган бинолардан бирининг кўриниши
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут кўчаларидан бирида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивкадаги ҳаёт

Авдийивка шаҳри Донецк областининг марказий қисмида жойлашган бўлиб, истило остидаги Донецк билан қўшни шаҳар ҳисобланади. Бу шаҳар Украина армияси назоратида қолган. Украина қуролли кучлари Бош штабидан маълум қилишларича, Россия қўшини шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда ва Авдийивка йўналишида ҳужумга ўтишга тайёрланмоқда. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг сўзларига кўра, шаҳар «амалда ер билан яксон қилинган», аммо «тўққизинчи ойдирки Украина қўшинларининг Донецк областидаги қалъаси» бўлиб қолмоқда.

Авдийивкада вайрон бўлган кўп қаватли уй
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
35 ёшли Олександр Луговских ўз квартирасида сув иситмоқда. Луговских оиласи Авдийивкани тарк этганидан буён мушуги Тузик билан ёлғиз яшайди. Фото: Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
71 ёшли Любов Степанова кўп қаватли уй ертўласидаги печка олдида исинмоқда, у бу ерда 20 га яқин киши билан бирга яшайди
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Авдийивкалик кекса ёшли кишилар ертўлада
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Киевда Чкаловнинг ҳайкали бузиб ташланиши 

8 феврал куни Киевда совет учувчиси Валерий Чкаловга қўйилган ҳайкал демонтаж қилинди. Уни А. К. Антонов номидаги Украина авиация музейига олиб кетишган. Украинага босқин бошлангач, инқилобгача бўлган даврдаги Россия ва СССР даври арбобларининг ёдгорликларини ёппасига олиб ташлаш жараёни бошланди. 2022 йил давомида Александр Пушкиннинг қарийб 30 та ҳайкали, шунингдек Екатерина II ва Александру Суворов, Георгий Жуков ҳамда совет аскарларининг 20 га яқин ёдгорликлари демонтаж қилинган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Мариуполдаги россиялик сапёрлар 

Мариуполдаги «Азовмаш» машинасозлик заводининг бугунги кўриниши. Шаҳар учун жанглар кенг кўламли босқиннинг илк кунларида бошланиб, 2022 йил май ойи охирига қадар давом этганди. Украина расмийлари маълумотига кўра, Мариуполдаги биноларнинг 90 фоизи амалда тўлиқ вайрон бўлган. Босиб олинган шаҳарга олиб келинган россиялик қурувчилар уларнинг ўрнида бир қанча янги уйлар қуришган.
Владимир Гердо / ТАСС
РФ қуролли кучлари муҳандис-сапёр бўлинмалари ҳарбий хизматчилари «Азовмаш» заводи ҳудудида. Мариуполда сапёрлар ишлаши давом этмоқда. Хусусан, Мариуполдаги бошқа бир комбинат — Ильич заводини миналардан тозалаш ишларига икки ой вақт кетганди.
Владимир Гердо / ТАСС
«Азовмаш» заводининг вайрон бўлган биноси
Владимир Гердо / ТАСС
«Азовмаш» ҳудудида ишлаётган сапёр
Владимир Гердо / ТАСС
«Азовмаш» заводи ҳудудини миналардан тозалаш жараёнидаги портлаш
Владимир Гердо / ТАСС
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид