Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда миграцияга тайёрловчи марказни очади
Марказда Россия қонунчилигида кўзда тутилган бир қатор хизматлар (дактилоскопия, суратга олиш, рўйхатдан ўтказиш) кўрсатилади.
Россия 2023 йилда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан миграция бўйича ҳукуматлараро битимни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ давлатлари департаменти директори Александр Стерник «РИА Новости»га маълумот берди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда миграцияга тайёрловчи марказларни очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Қонунчилигимизга мувофиқ, бу марказлар Россияга боришни хоҳловчиларга бир қатор хизматларни (дактилоскопия, суратга олиш, рўйхатдан ўтказиш) кўрсатади», деди Стерник.
Бундан ташқари, дипломатнинг сўзларига кўра, россиялик иш берувчилар учун ишчи ёллаш ва зарур тиббий хулосаларни тайёрлаш бўйича маслаҳатлар берилади.
«Бир сўз билан айтганда, биз шиддатли миграция оқимини тартибга солиш учун ҳамкорлик қиламиз, бу умумий манфаатдир. 2023 йил охиригача Ўзбекистон, Қирғизистон ва, эҳтимол, Тожикистон билан ҳукуматлараро тегишли битимлар имзоланишига умид қиламиз», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
22:29 / 13.06.2026