Америкалик сахий инсон зилзила қурбонларига 30 миллион доллар хайрия қилди
У ўз шахсини сир бўлиб қолишини истаган.
Келиб чиқиши покистонлик бўлган АҚШ фуқароси Туркия ва Суриядаги зилзилада жабрланганларга 30 миллион доллар хайрия қилди. У ўз шахсини сир бўлиб қолишини истади. Бу ҳақда Guardian хабар берди.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Туркиянинг Вашингтондаги элчихонасига кириб, зилзила қурбонларига хайр-эҳсон қилган номаълум ватандошининг «ўрнагидан қаттиқ таъсирланганини» айтди.
«Бу инсониятга енгиб бўлмасдек кўринадиган қийинчиликлар устидан ғалаба қозониш имконини берадиган сахийликдир», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Қайд қилинишича, хайрия маблағи БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури Туркиядаги камида 590 минг ва Суриядаги 284 минг кишини озиқ-овқат билан таъминлаш учун 77 миллион доллар кераклигини маълум қилганидан кейин берилган.
13 феврал ҳолатига Туркия ва Суриянинг айрим ҳудудларида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 33 мингдан ошди. Қутқарув гуруҳларининг омон қолганларни топишга бўлган умидлари кундан-кунга сўниб бормоқда ва бу йўқотишлар сони янада ортиши деярли аниқ.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «кўмишга» ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
19:00 / 25.12.2024