Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистоннинг суюлтирилган гази Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида тақсимланади
2 минг тонна суюлтирилган газ тенг улушда иккала ҳудуднинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига тақсимланади.
Туркманистондан етказиб берилган суюлтирилган газ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари орасида тарқатилиши бошланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» хабар берди.
19 феврал куни Ўзбекистонга темир йўл орқали суюлтирилган газ етиб келди. Туркманистон Ўзбекистонга 2 минг тонна суюлтирилган газ жўнатган. 1000 тоннаси Қорақалпоғистон Республикаси, яна 1000 тоннаси Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида тақсимланиши режалаштирилган.
Феврал ойи бошида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов «дўстлик ва биродарлик ёрдами» сифатида Ўзбекистонга суюлтирилган газ бериш тўғрисидаги фармойишни имзолаган эди.
Turkmen.news портали январ ойида табиий газ етказиб бериш тўхтатилгани боис, Ўзбекистон томони Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилгани, бироқ музокаралардан сўнг, Ўзбекистон томони етказилган зарар миқдорида суюлтирилган газ олишга рози бўлгани ҳақида ёзди. Бироқ, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бу хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
8 феврал Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги куни Ўзбекистон томони Ашхободга 20 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинасини жўнатди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026