Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги зилзилалар яна бир ярим йил давом этиши мумкин - сейсмолог
Истанбулга ҳам кучли зилзила хавф солмоқда.
Туркиянинг жанубий вилоятлари ва Сурия шимоли-ғарбида юз берган кучли зилзилалар яна 1,5 йил давомида такрорланиши мумкин. Бу ҳақда физика-математика фанлари номзоди, геофизик ва сейсмолог Анна Люсина The Insider нашрига айтди. Унинг сўзларига кўра, бу башорат эмпирик маълумотларга асосланган.
«Туркияда иккита ёриқ бор, Шимолий Анадолу ва Шарқий Анадолу. Бу ҳудудларда ҳар доим зилзила юз беради. Одатда 2-3 магнитудали. Магнитудалар шу даражага пасаймагунча зилзилалар давом этаверади», деди у.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбул (15 миллиондан ортиқ аҳоли) ҳам хавф остида.
«Истанбул Шимолий Анадолу ёриғи яқинида жойлашган, шунинг учун у ерда ҳам вайронкор зилзилалар бўлиши мумкин», деб тушунтирди Люсина.
6 феврал куни Туркияда 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. 21 феврал ҳолатига 47 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Етказилган моддий зарар 70 миллиард долларга баҳоланган. 20 феврал куни худди шу минтақада 6,3 магнитудали янги зилзила содир бўлиб, яна вайронагарчилик ва қурбонларга олиб келди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026