Ўзбекистон | 12:48 / 23.02.2023
9881
3 дақиқада ўқилади

AhadMix Group: Тунги вақтда ёруғликни назорат қилувчи датчикларига эга LED экранлар

Фото: AhadMix Group

AhadMix Group тунги пойтахт кўчалари бўйлаб инновацион бошқариладиган LED экранларда реклама жойлаштириш хизматларини таклиф этади.

Тошкент кўчаларида ҳар куни миллионлаб одамлар ҳаракатланади. Шу сабаб товар ва хизматларни LED экранларда намойиш этиш самарали ва оммабоп реклама усулларидан бирига айланмоқда. Реклама мониторлари ёрдамида брендлар потенциал мижозларга ўзлари ҳақида маълумот етказишлари, мақсадли аудиториянинг ишончини оширишлари, шунингдек, ўзларининг рақобатбардошликларини эълон қилишлари мумкин.

Тошкентда ташқи реклама бозори етакчиларидан бири бу LED экранларни ўрнатишга ихтисослашган AhadMix Group компаниясидир. Ушбу соҳада 12 йилдан ортиқ тажрибага эга AhadMix Group ўз мижозларига кенг қамровли реклама кампаниялари ҳамда маҳсулот ва хизматлар намойиши учун ёрқин ва юқори технологияли мониторларнинг кенг ассортиментини таклиф этади.

AhadMix Group компанияси Тошкентнинг турли туманларида 50 та LED экран ўрнатган. Уларни ўрнатиш учун жой танлашда компаниянинг тажрибали мутахассислари ҳудудни чуқур ўрганиб, йўл ҳаракати таҳлилини ўтказадилар. Бунинг ёрдамида экранлар шаҳарнинг энг гавжум нуқталарига ўрнатилади. Бунда экранларни автомобиллар ойнасидан ёки пиёдалар учун ҳам кўриш қулай бўлишига эришилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини, аҳоли қулайлигини таъминлаш ва энергияни тежаш мақсадида AhadMix Group'нинг барча мониторлари сенсорли датчиклар билан жиҳозланган. Шу сабабли кечқурун AhadMix Group LED экранлари ёрқинлиги автоматик равишда қулай даражага туширилади. Бу билан эса кечқурун экранлар ҳайдовчилар "кўзини қамаштирмайди", пиёдалар ва яқин атрофдаги уйлар аҳолиси учун ноқулайлик туғдирмайди.

Фото: AhadMix Group 

AhadMix Group технологик ва инновацион LED экранларнинг кенг ассортиментига эга. Улар орасида:

• 360 даражали экранлар;

• мобил телефон кўринишидаги экранлар;

• кенг экранлар;

• LED экранлар ўрнатилган автомобиллар мавжуд.

AhadMix Group Тошкент жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш мақсадида ўз экранларида нафақат брендларнинг реклама материалларини, балки фуқаролар учун фойдали маълумотларни ҳам жойлаштиради. Хусусан, AhadMix Group'нинг айрим экранларида сиз тирбандлик орқали ҳаракат тезлиги, тирбандлик ва ҳаво ҳарорати ҳақидаги маълумотларни кўришингиз, шунингдек, мамлакатнинг асосий янгиликлари билан танишишингиз мумкин.

AhadMix Group мониторларида тадбиркорлар учун баҳор фаслининг барча ойларида реклама жойлаштириш учун махсус таклиф амал қилади.

AhadMix Group мониторлари Тошкент ишбилармон доиралари орасида жуда машҳур. Компания мижозлари орасида йирик маҳаллий ва хорижий компаниялар, давлат ташкилотлари ва машҳур брендлар бор.

Фото: AhadMix Group 

Батафсил маълумот учун:

(+998) 94−657−33−33

(+998) 97−750−50−10

Facebook: fb.com/ahadmixgroup

Instagram: instagram.com/ahadmix_group

Реклама ҳуқуқи асосида

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид