Россия ЕХҲТ билан ҳарбий маълумотлар алмашишдан бош тортди
Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Вена ҳужжати доирасида қуролли кучлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида иштирок этишдан бош тортишни Ғарб давлатларининг ҳаракатларига жавоб деб атади.
Россия Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) аъзолари учун 2011 йилги Вена ҳужжатида назарда тутилган қуролли кучлар тўғрисидаги йиллик маълумотлар алмашинувида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда 6 март, душанба куни Америка қуролларини назорат қилиш ассоциацияси Россия томони ва исми ошкор этилмаган Европа вакилининг мактубига таяниб маълум қилди.
Ҳарбий хавфсизлик масалалари бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов РБКга берган изоҳида бу маълумотни тасдиқлади.
16 январда Гаврилов ЕХҲТ Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик форуми раиси бўлган Босния ва Ҳерцеговина вакили Синиса Бенкунга тегишли мактуб йўллаганида Россия 2023 йил учун қуролли кучлари тўғрисида маълумот бермаслик тўғрисида томонларни хабардор қилган эди. Гавриловнинг мактубида таъкидланганидек, бу қадам Чехия Республикасининг Россия олдидаги «мажбуриятларини тўхтатиб туриш» тўғрисидаги қарори ва Украинанинг бу йил Вена ҳужжати бўйича йиллик ҳарбий маълумотлар алмашинувида иштирок этишдан бош тортиши билан боғлиқ.
«Дипломатиянинг асосий тамойили ўзаро тушунишдир. Биз Россия қуролли кучлари ҳақидаги маълумотлар узатилган тақдирда, бизнинг маълумотларимиз кўрсатилган давлатларга етиб боришига йўл қўя олмадик», - деди Гаврилов РБКга.
Мактубда Россия томони келишувнинг бир қатор бошқа томонларини, жумладан Болгария, Полша ва Францияни ҳам Россияни ўз ҳарбий базаларига таклиф қилмагани учун Вена ҳужжатининг турли бандларига риоя қилмасликда айблаган.
Ишонч ва хавфсизлик чоралари бўйича Вена ҳужжати 2011 йил 30 ноябрда қабул қилинган. Унинг мақсади ЕХҲТга аъзо мамлакатларда ишонч ва хавфсизликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, барқарорликни ошириш ва ҳарбий можаролар хавфини камайтиришдан иборат.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
-
Янги уй-жой харидида кэшбек тизими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон | 17:13
-
Кўп қаватли уй қуриш учун ер аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилади
Ўзбекистон | 17:06
Мавзуга оид
15:50
Равшан Аскеров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
10:15
Россиянинг Запорижжяга янги ракета зарбаси: камида 16 киши яраланди
23:41 / 22.01.2025
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
21:40 / 22.01.2025