Жаҳон | 15:19 / 08.03.2023
17238
5 дақиқада ўқилади
Фронтдаги шифокорлар ва ғарбга жўнаётган эвакуация поездлари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 377-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Die Zeit нашри ёзишича, немис терговчилари «Шимолий оқим» газ қувурларида диверсия учун фойдаланилган кемани аниқлаган. Диверсия гуруҳи олти кишидан иборат бўлган, аммо улар кимлиги ва портлашларни ким буюртма қилгани ҳозирча аниқ эмас.
- The New York Times нашри ёзишича, Америка разведкаси «Шимолий оқим»га ҳужум ортида қандайдир «украинпараст гуруҳ» турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, разведкада ҳодисага мамлакат раҳбарияти алоқадорлиги ёки диверсантлар қайсидир мулозим кўрсатмасига асосан ҳаракатлангани бўйича далил йўқ.
- Украинага БМТ бош котиби Антониу Гутерриш келди. У 8 март куни Володимир Зеленский билан учрашади ва бошқа масалалар қатори буғдой келишуви муддатини узайтиришни муҳокама қилади.
- Россия ва Украина асирлар алмашинувини амалга оширди. 90 нафар россиялик ва 130 нафар украин ҳарбий хизматчиси асирликдан қайтди.
- Лукашенко гўёки Минск яқинидаги аэродромда россияликлар ҳарбий самолётини портлатишга уринишга алоқадор бўлган «Украина махсус хизматлари террорчиси» ушланганини айтди. Украина ТИВ ҳодисага алоқадорлигини инкор этмоқда.
- НАТО разведкасига кўра, Россия қўшини Донецк областидаги Бахмут шаҳри учун жангларда украинларга қараганда беш баробар кўп аскар йўқотмоқда.
- Украина хавфсизлик хизмати бош тергов бошқармаси «Слава Украине» сўзларини айтганидан кейин ўлдирилган қуролсиз ҳарбий асирнинг қатл этилиши факти юзасидан текширув бошлади. Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, ҳалок бўлганнинг исми-шарифи — Тимофей Шадура. Украиналик журналист Юрий Бутусов эса бошқа номни айтмоқда — Олександр Мациевский.
Россия армияси дала ҳоспитали
Бахмутда олдинги чизиқдаги украин артиллериячилари
Вуҳледар атрофидаги украин аскарлари
«Чегарасиз шифокорлар» эвакуация поезди