14:59 / 24.03.2023
16400

Хандақларда турган ва оиласи билан учрашаётган аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 393-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲКнинг Украинадаги фаолиятини қисқартириб, яна асосий эътиборини Африкага қаратмоқчи, дея хабар берди Bloomberg ўз манбасига таяниб. Нашрга кўра, Пригожин РФ мудофаа вазирлиги компанияни маҳбусларни ёллаш имкониятидан маҳрум этгани ва ўқ-дори етказиб беришни чеклагани туфайли шундай қарорга келган.
  • Украина Бош штаби россияликлар Херсон областининг Новая Каховка шаҳрини тарк этганини хабар қилди — аммо кейинроқ аслида бундай бўлмаганини билдириб, «мавжуд маълумотлардан нотўғри фойдаланилгани»ни тан олди.
  • Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг канцелярияси раҳбари Гергей Гуйяш Путин мамлакатга келадиган тақдирда халқаро ордер бўйича ҳибсга олинмаслигини маълум қилди.
  • Словакия Украинага ваъда қилинган 13 та МиГ-29 қирувчисидан 4 тасини юборди. Қолган самолётларни Украина қуролли кучлари яқин ҳафталарда қабул қилади. Шунингдек, Полша ҳам ўз МиГ-29 самолётларини Украинага етказиб беришни ваъда қилган.

Запорижжя области ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшинининг асосий кучлари Донбассда юриш қилаётган маҳалда бошқа қисмлар Запорижжя областида жангга киришган — ва мунтазам равишда ҳудуддаги шаҳар ҳамда қишлоқларни ўққа тутмоқда. Хусусан, 19 март куни област ҳарбий маъмурияти 17 та аҳоли яшаш манзили ўққа тутилганини хабар қилган, 22 март куни эса Украинанинг бир неча областига ёппасига зарбалар берилганида Запорижжя шаҳрида россияликлар ракетаси тўққиз қаватли уйга келиб урилганди — тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, 34 киши яраланган.

Запорижжядан 55 километр шимоли-ғарбда жойлашган Преображенка шаҳрида россияликларнинг портламай қолган ФАБ-500 авиабомбасини олиб кетаётган қутқарувчилар.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжяда 22 март куни зарбага учраган кўп қаватли уйнинг юқоридан кўриниши
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Бахмут атрофидаги хандақларда турган аскарлар

Донецк областида Бахмут учун фаол жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский украин армияси бу йўналишда тез орада юриш бошлаши мумкинлигини айтди — айнан қачонлигига аниқлик киритилмади. 22 март куни Украина армиясининг Бахмут атрофидаги позицияларига президент Володимир Зеленский ташриф буюрганди: у Украина қўмондонлиги ҳисоботини тинглаган, шунингдек аскарларни мукофотлаб, уларга хизмат учун миннатдорчилик билдирган.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донбасс вокзалларидаги украин аскарлари ва уларнинг рафиқалари 

Украиналик аскарлар яқинлари билан хайрлашмоқда. Бу сурат айнан қаерда олингани маълум қилинмаган.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари жангчиси Краматорск вокзалида қўлда гул билан рафиқасини кутмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи вокзалда рафиқаси билан. Бу кадр айнан қаерда олинганига аниқлик киритилмаган
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбий Краматорск вокзалида рафиқаси билан кўришмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Лвивдаги украиналик аскарлар протез билан муомала қилишни ўрганишмоқда

Жангда қўлларидан айрилган украин ҳарбийлари Лвивдаги «Букилмас» номли миллий реабилитация марказида протезларни қўллаш бўйича семинар вақтида саломлашишмоқда. Марказ фаолияти йўналишлари қаторида — реконструктив жарроҳлик, ортопедия ва протезлаш, шунингдек жисмоний ва руҳий реабилитация йўналишлари бор. Барча тиббий ёрдамлар бепул. Марказ сайтида айтилишича, уруш бошланганидан буён бу ерда 11 минг украиналик даволанган, шундан 350 нафари болалар.
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Оёғини йўқотган украин жангчиси
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Протез устаси Антон Гайдаш протезларни қўллаш бўйича семинар вақтида оёғидан айрилган украин ҳарбийси Илья билан ишламоқда.
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top