Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига янги раҳбар тайинланди
Ташқи ишлар вазирлиги ходими агентликка раҳбар бўлди.
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг тегишли буйруғи билан Жаҳонгир Исамутдинович Худойхўжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Жаҳонгир Худойхўжаев 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган, шу вақтга қадар Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Жумладан 2019-2022 йилларда вазир маслаҳатчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг аввалги раҳбари Афзал Ирматов Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбланиб, ҳибсга олинган эди.
Мавзуга оид
20:10 / 23.05.2026
Иккита хусусий бандлик агентлигининг фаолияти тугатилди
21:39 / 10.01.2026
Миграция агентлиги хорижда вафот этганларнинг жасадларини қайтариш учун пул йиғаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
14:51 / 02.01.2026
Россияда Ўзбекистон фуқароси калтаклаб ўлдирилгани айтилмоқда. Ўзбекистон нота юборди
22:32 / 17.12.2025