Жаҳон | 18:12 / 13.04.2023
5172
1 дақиқада ўқилади

Полша Германиядан МиГ-29’ни Украинага топширишга рухсат беришни сўради

Фото: Picture Alliance

Полша расмийлари Германия ҳукуматидан Украинага совет иттифоқи даврида ишлаб чиқилган қирувчи самолётларни топширишга рухсат беришни сўради, деб ёзади dpa агентлиги ҳукумат доираларидаги манбаларга таяниб

Гап ГДРнинг собиқ захираларидан Германия Полшага топширган МиГ-29 самолётлари ҳақида бормоқда. Германия Мудофаа вазирлиги вакили Варшавадан сўров олинганини тасдиқлади.

Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда Варшава Киевга жами 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беришини маълум қилганди.

Унинг сўзларига кўра, тўртта МиГ-29 аллақачон Украина Қуролли кучларига топширилган, яна тўртта қирувчи самолётни етказиб бериш жараёни давом этмоқда. 

Кейинчалик Полша Украинага яна олтита жанговар самолёт юборишга тайёрлиги айтилган. «Биз уларни яқин келажакда етказиб бериш мумкин деб ўйлаймиз», - дея қўшимча қилганди Дуда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид