Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Бразилиянинг уруш узайтирилаётгани ҳақидаги танқидини рад этди
Қўшма Штатлар Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силванинг Украинадаги уруш узайтирилаётгани ҳақидаги айбловларини кескин рад этди.
«Бундай вазиятда Бразилия фактларга қарамай, Россия ва Хитой пропагандасини такрорламоқда», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби журналистларга.
Луланинг Украинадаги уруш ҳақидаги изоҳлари «чуқур муаммоли», деди у.
Бир кун аввал Бразилия раҳбари «Европа ва Қўшма Штатлар урушнинг давом этишига ўзига хос тарзда ҳисса қўшишда давом этмоқда», деб айтган эди.
У улардан «музокаралар столига ўтириб, «етар» дейишни» талаб қилди. «Биз воситачилик ташаббуси орқали катта муваффақиятларга эришамиз, деб ишонаман», дея қўшимча қилди Бразилия президенти.
Бразилия президенти Луиз Инасиу Лула да Силва Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан Россиянинг Украинага қарши агрессив урушида тинчликка воситачилик қилишни истайди. Лула да Силва ушбу ташаббусни Хитой ва БАА раҳбарияти билан муҳокама қилганини айтди. Бразилия раҳбари 16 апрель куни инаугурациядан кейинги илк ташрифини Абу-Дабига амалга оширди.
Луланинг таъкидлашича, у Хитой раҳбари Си Жинпинг ва БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан воситачилик гуруҳини тузиш ҳақида гаплашган. Уни G20'га ўхшатиш орқали шакллантириш мумкин, деб ҳисоблайди Бразилия етакчиси.
«G-20 инқирозга учраган глобал иқтисодиётни сақлаб қолиш учун яратилган», - дея эслатди у. Энди «ушбу урушни тугатиш ва тинчликни таъминлаш учун бошқа турдаги G20»ни яратиш муҳим», деди Лула да Силва.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026