Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар туташган нуқталарни муҳокама қилди
Уч мамлакат ҳукуматлари делегациялари 4 кун давомида Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида учрашувлар ўтказиб, чегараларнинг уч томонлама туташув нуқталарига аниқлик киритиш бўйича фикр алмашди.
Фото: Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
25-29 апрел кунлари Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегацияларининг учрашувлари бўлиб ўтди.
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, музокараларда учта давлат чегаралари кесишган нуқталарга аниқлик киритиш масаласи бўйича фикр алмашилган.
“Учрашувлар дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди”, – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.
- Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябр ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегара бўйича келишувларни имзолади, шундан сўнг икки мамлакат ўртасида чегара масаласида ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмагани эълон қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг катта қисми 2018 йил 9 мартдаги шартнома асосида делимитация қилинган. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масалаларини ҳал қилиш бўйича эса жиддий силжиш кузатилмаяпти.
Мавзуга оид
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
11:53 / 14.05.2026
Бухорода Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
17:39 / 12.05.2026