Ўзбекистонда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қайта жонланди. Бугун, 2 май куни Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.
Кеча, 1 май куни лойиҳа Қонунчилик палатасидаги бир нечта партиялар фракцияларида ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланган. Депутатлар бу ҳужжатнинг қабул қилиниши билан ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузи ошади, деб ҳисоблаяпти.
Қонун лойиҳасига киритилган, ҳозирча очиқланган нормалар қуйидагилар:
- Ўқитувчи шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида, давлат божини тўлашдан озод этилади.
- Педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.
- Илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктирилади.
- Давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтади.
- Педагог ходим касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмланади.

“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 2020 ноябр ойида жамоатчилик муҳокамасига

















