Жаҳон | 09:06 / 05.05.2023
4761
2 дақиқада ўқилади

Белгияда теракт тайёрлашда гумон қилинган чеченлар қўлга олинди

Белгия полицияси етти кишини қўлга олди, уларнинг аксарияти чеченистонлик. Улар ИШИДни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинмоқда.

Фото: AP

Белгияда ИШИД террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаганликда ва терактни режалаштиришда гумон қилинган етти киши қўлга олинди, деб хабар берди мамлакат прокуратураси 4 май, пайшанба куни.

Белгия матбуотига кўра, қўлга олинганларнинг деярли барчаси чеченистонлик, улардан уч нафари Белгия фуқаролигига эга. "Гап ёш йигирмалар атрофидаги ёшлар ҳақида кетмоқда, уларнинг баъзилари аллақачон майда жиноятлар содир этган", - дея прокуратура томонидан қўлга олинганларнинг тавсифидан иқтибос келтирган RTBF телеканали.

“Режалаштирилган ҳужумнинг аниқ нишони ҳозирча аниқланмаган”, — дея ахборот берди мамлакат прокуратураси. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчилар “Белгияда жойлашган муассасага ҳужум қилиш” ниятида бўлган ва “қурол-яроғни фаол излаган”, деди федерал прокуратура матбуот котиби Эрик Ван Дуйс.

Гумонланувчиларни қўлга олиш амалиёти доирасида полиция мамлакат ғарбидаги бир қанча шаҳарларда тўққизта манзилда тинтув ўтказди. “Эҳтимолий айбловлар - террористик қотилликка уриниш, террористик гуруҳ фаолиятида иштирок этиш ва терактга тайёргарлик кўриш”, — дейилади прокуратура хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид