“Адолатли солиқ сиёсати керак” — “Юксалиш” ҳаракати P2P назоратини қайта кўриб чиқишга чақирди
Солиқ органлари картадан картага ўтказмаларни назорат қила бошласа, қонун устуворлигига жиддий путур етади, нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги фарқ ошиб кетади, дея баёнот билан чиқди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати. Ҳаракатнинг таъкидлашича, иқтисодиётни соядан чиқариш учун тенг ва адолатли солиқ сиёсатини юритиш, бозор иқтисодиёти тамойилларига амал қилиш керак.

Фото: Getty Images
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳукуматни P2P ўтказмалари тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишга чақирди. Ҳаракат бу борада Марказий банкнинг позициясини қўллаб-қувватлаб чиқди.
“Юксалиш” картадан картага ўтказмалар солиқ органларининг назоратида бўлиши кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлаб, бу – 1 майдан эътиборан кучга кирган ва тўғридан тўғри амал қилаётган янги таҳрирдаги конституцияга зид эканини билдирган.
“Конституциямизда банк операцияларининг сир тутилиши кафолатланган (41-модда) ҳамда инсоннинг конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган (20-модда)”, – дея эслатилган расмий муносабатда.
Фаолларга кўра, бу амалиёт акс самара бериб, қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқаради:
- фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол этган ҳолда, қонун устуворлиги тамойилига жиддий путур етказади;
- нақд шаклдаги тўловларга талабни оширади, банк тизимидан маблағлар норасмий бозорга кўчади ва амалда хуфиёна иқтисодиёт кўлами ортади;
- нақд ва нақдсиз тўловлар ўртасидаги тафовутнинг ортишига олиб келади.
“Шу муносабат билан, иқтисодиётни соядан чиқаришда мавжуд имкониятларни самарали ишга солиш, солиқ тўловчилар учун тенг ва адолатли солиқ сиёсатини юритиш, бозор иқтисодиёти тамойилларига амал қилиш каби жиҳатларга устуворлик бериш муҳим саналади
Юқоридагиларга кўра, банк карталаридаги P2P ўтказмалари тўғрисида ахборотни солиқ органларига тақдим этиш бўйича Марказий банк позициясини қўллаб-қувватлаймиз ва ушбу масала қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз”, – дейилади “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати баёнотида.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Мавзуга оид

18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди

13:32 / 16.05.2025
Сўровнома: Тошкентга қандай боғлар керак?

11:11 / 09.05.2025
«Юксалиш» ҳаракати кўп қаватли уйларни бошқаришда кўплаб камчиликларни аниқлади

20:43 / 30.04.2025