Ўзбекистон-Италия бизнес-форумида 16та битим имзоланди
Мазкур битимларнинг умумий қиймати тахминан 400 млн долларни ташкил этади. Шунингдек, истиқболда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшимча 130 миллион доллар йўналтирилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон-Италия ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 16 та битим имзоланди. Шундан 8 таси инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Kun.uz'га Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур битимларнинг умумий қиймати тахминан 400 млн долларни ташкил этиб, истиқболда қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшимча 130 миллион доллар йўналтирилишини кўзда тутади.
Экспорт шартномаларида, асосан, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Италия ва Европа бозорларига етказиб бериш назарда тутилган.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Nardi Group” компанияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди, унинг доирасида саҳролашувга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик режалаштирилмоқда. Ҳужжатда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида синов лойиҳасини жорий қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Италиянинг қишлоқ хўжалиги учун технологиялар ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компания билан Англашув меморандуми тузилди. Келишув доирасида AKIS марказларида таълимни ташкил этиш, шунингдек, ўзбек операторларини ўқитиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, вазирлик “Rota Guido” компанияси билан Италиянинг “Exetra” экспорт компанияси орқали кредитлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш агентлиги орқали агротехнологияларни тақдим этишни кўзда тутувчи, зоотехника соҳасида итальян технологияларини жорий этишга қаратилган меморандум имзолади”, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024