Жаҳон | 10:17 / 21.07.2023
4540
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳукумати Британия дипломатларининг РФда ҳаракатланишини чеклади

Буюк Британиянинг Москва ва Екатеринбургдаги дипломатик миссиялари оддий ходимлари сафардан беш иш куни олдин Россия ҳукуматини «120 километрлик эркин ҳаракатланиш зонасидан ташқарига» чиқиб кетиши ҳақида хабардор қилиши шарт, дея хабар берди Россия ТИВ. 

Москвадаги Британия элчихонаси / AGN "Moscow"/Sergey Vedyashkin

Хабарномаларда саёҳат вақти, мақсади, тури ва маршрути, мўлжалланган иш алоқалари, ҳамроҳлик қилувчи шахслар, транспорт тури, ташриф жойлари ва турар жой каби маълумотлар бўлиши керак

Чекловлар дипломатик ваколатхоналарнинг юқори мартабали ходимларига тааллуқли эмас: элчи, вакил-маслаҳатчи ва Москвадаги консуллик бўлими бошлиғи, шунингдек, Екатеринбургдаги бош консулга чекловлар амал қилмайди.

Вазирлик Британия дипломатик ваколатхоналари ходимларининг ҳаракатланиши тўғрисидаги хабар бериш тартибини «Лондоннинг душманлик ҳаракатларига, жумладан, Буюк Британиядаги Россия хорижий ваколатхоналарининг нормал фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳаракатларига жавоб» деб атади. 

Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган Британиянинг Россиядаги муваққат ишлар вакили Том Доддга «Киев режимининг террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга йўл қўйиб бўлмаслиги айтилган». 

Россия вазирлиги айнан нимани назарда тутаётганига аниқлик киритилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид