09:12 / 03.08.2023
5467

Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбийлари қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказди 

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида «Ноқонуний қуролли тузилмаларни чеклаш, кучсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракатини ташкиллаштириш ва олиб бориш» мавзусида икки давлат ҳарбий бўлинмаларининг биргаликдаги UZAZ—2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди.

Фото: mudofaa.uz

Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондони раҳбарлигида 27 июлдан 1 августга қадар ташкил этилган машғулот аввалида Озарбойжон ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Моделлаштириш ва симуляция бўйича тадқиқотлар дала-ўқув маркази билан яқиндан таништирилди

Шундан сўнг гуруҳларнинг тактик вазифаси тақсимоти, дастлабки ҳолат харитаси ва жанг олиб боришга оид бошқа маълумотлар етказилди ҳамда машқнинг фаол босқичига тайёргарлик кўриш бошланди.

Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашди. 

Қуролли тўқнашувларда ҳарбий ҳаракатлар, махсус гуруҳ ва батальоннинг жанговар ҳаракатлари назарий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Top