Спорт | 15:35 / 04.08.2023
16979
1 дақиқада ўқилади

Ҳусниддин Алиқулов Туркия клуби билан келишувга эришди

«Насаф» клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини хорижда давом эттиради.

Фото: Насаф

Karadenizgazete нашри хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг 24 ёшли ҳимоячиси Туркия Суперлигасига кўчиб ўтишга яқин. У «Ризаспор» клуби билан келишувга эришган. 

Ўзбекистонлик ҳимоячи янги клубида легионер эмас, маҳаллий футболчи мақомида бўлади. Гап шундаки, Туркия футбол федерацияси қарорига кўра, Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакат ўйинчилари Туркияда легионер ҳисобланмайди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Алиқулов Суперлига жорий мавсумида 12 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган. Ҳимоячи «Насаф»нинг сўнгги ўйинида майдонга тушмагани футболчининг жароҳати билан изоҳланганди. 

Туркиянинг Ризо шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Ризаспор» клуби ўтган мавсум якунларига кўра, қуйи лигадан Туркия Суперлигасига йўлланма олган.

Мавзуга оид