Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors шартнома беришни ишлаб чиқариш графигига мослаштиради
Бундан кейин маълум бир муддатда қанча автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса, шунча автомобилга мўлжаллаб шартномалар қилинади. 7 кун ичида пули тўланмаган ҳар қандай шартнома автоматик равишда бекор қилинади.
UzAuto Motors Cobalt, Lacetti, Labo ва Damas учун шартномалар очилишини эълон қилди ва нархлари оширилган янги конфигурацияларни тақдим этди.
Расмий эълонда автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида “ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизими жорий этилиши” айтилган.
Kun.uz бу борада аниқлик киритишни сўраб, компания матбуот хизматига мурожаат қилди. Маълум қилинишича, бундан кейин маълум бир муддатда қанча автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса, шунча миқдордаги автомобиллар учун контрактация қилинади.
Мисол учун, 3 кун ичида Lacetti учун 70 мингта шартнома қилинса ва йилнинг қолган қисмидаги ишлаб чиқариш прогнозлари 70 мингтадан ошмаса, шартнома бериш тўхтатилади. Бу муддатда ишлаб чиқариш ошсагина, қўшимча шартномалар берилади.
Шунингдек, 7 кун ичида пули тўланмаган ҳар қандай шартномалар автоматик равишда бекор қилинади. Эслатиб ўтамиз, олдиндан тўлов миқдори камида 50 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
17:08 / 22.11.2025