Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Гуржистонда Россия ҳарбийларининг мавжудлигини қоралади
«2008 йилда халқаро ҳамжамиятнинг қўрқоқларча муносабати Кремлни халқаро қонунларни янада бузишга ундади», — дея маълум қилди Европарламент Россиянинг Гуржистонга бўлган тажовузи 15 йиллиги муносабати билан.
Гуржистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш мақсади ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ. Бу ҳақда 7 август, душанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди. «Биз Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳарбий иштирокини халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бузилиши сифатида қоралаймиз», — деди у.
Россиянинг Гуржистонга қарши тажовузининг 15 йиллиги муносабати билан Европа Иттифоқи бош дипломати 2008 йил 12 августда Россия-Гуржистон урушидан кейин Европа Иттифоқи воситачилигида имзоланган олти бандли ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимнинг тўлиқ бажарилишига эришиш учун Кавказда хавфсизлик ва барқарорлик бўйича халқаро Женева музокараларининг барча иштирокчиларини конструктив мулоқотга чақирди. Боррел Европа Иттифоқи номидан Гуржистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида қаттиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
У, шунингдек, қочқинлар ва ички кўчирилганларнинг ўз уйларига ихтиёрий, хавфсиз ва муносиб тарзда қайтиш ҳуқуқини таъкидлади. Брюссел маълумотларига кўра, минтақа аҳолиси инсонпарварлик муаммолари ва инсон ҳуқуқлари бузилиши, жумладан, ҳаракат эркинлигининг чекланиши ва ноқонуний ҳибслар туфайли азоб чекмоқда.
«Гуржистоннинг ўн минглаб фуқаролари, миллатидан қатъи назар, Россия бўйинтуруғи остида ўзларининг асосий ҳуқуқларидан маҳрум, қашшоқликда яшашга мажбур», - дейилади Европарламентнинг Жанубий Кавказ билан алоқалар бўйича делегацияси раҳбари Марина Кальюранд ва Гуржистон бўйича маърузачи Свен Миксернинг қўшма баёнотида. Улар Гуржистоннинг босиб олинган Абхазия ва Цхинвали/Жанубий Осетия ҳудудларида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашганини қайд этди.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026