08:50 / 19.08.2023
6254

Ҳиндистон мамлакатнинг энг йирик авиакомпаниясига Ўзбекистонга парвозлар учун рухсат берди

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош дирекцияси (Directorate General of Civil Aviation - DGCA) мамлакатнинг энг йирик авиаташувчиларидан бири - IndiGo компаниясининг Деҳлидан Тошкентга парвозларни амалга оширишига рухсат берди, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Фото: PTI

Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши IndiGo’нинг 31-халқаро йўналиши бўлади. Авиакомпания самолётлари икки йирик шаҳар ўртасида ҳафтасига тўрт марта парвоз қилади.

IndiGo компанияси томонидан Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозлар йўлга қўйилаётгани ҳақидаги хабар Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Жумладан, Press Trust of India ахборот агентлиги InterGloble Aviation’га тегишли авиакомпания 22 сентябрдан Деҳли ва Тошкент ўртасида парвозларни йўлга қўйиши ҳақидаги тезкор янгиликни тарқатди.

Яқинда «Ўзавиация» агентлиги томонидан IndiGo авиакомпаниясига Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича А-320NEO ва А-321 NEO самолётларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Top