Ўзбекистон | 09:33 / 25.08.2023
8450
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари нам ва салқин ҳаво оқимлари кириб келади

Баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли шамол эсади. Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юз бериши мумкин.

Фото: Kun.uz

26-28 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд қилинишича, Республика ҳудуди бўйича 26-27 августда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

27-28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +23...+28 даражагача пасаяди.

26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27-28 августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади. Шу сабабли, тоғолди ва тоғли ҳудудларда 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид