“Автоматлаштириш орқали корхонани инқироздан олиб чиққанмиз” – 8 минг ходимга эга бухоролик тадбиркор
“2010 йилларда “Бухоро пахтасаноат” корхонаси инқироз ёқасида эди. Раҳбарликка келибоқ биринчи ишни инсон омилидан воз кечиб, тизимни автоматлаштиришдан бошлаганман. Бир йилда корхонанинг молиявий ҳолати яхшиланди, бутун вилоятнинг пахта тозалаш ишига 230-240 млрд сўм маблағ керак пайтда эркин айланмамиз 880 млрд сўмга етди”, – дейди тадбиркор Азамат Султонов. У ҳозир “Бухоро агрокластер” МЧЖ раҳбари. 4 йилда корхонаси 10 баробар кенгайиб, ишчилар сони 8 мингга етган.

Фото: Kun.uz
Азамат Султонов – “Бухоро агро кластер” МЧЖ раҳбари. 2019 йилда кластер фаолиятини бошлаган пайтда унинг таркибида 4 та завод бўлган. Корхона 10 баробар кенгайиб, заводлар сони 40 тага, ишчилар адади эса 8 мингга етган.
“Ҳам агроном, ҳам пахта етиштирувчи, ҳам чорвадор ва бу маҳсулотларни қайта ишловчиман. Кластеримиз 2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 500-сонли қарори билан ташкил топган. Кластерлик ташкил қилиш президентимиз ташаббуси бўлган.
Уч йил ичида катта лойиҳаларни амалга оширдик. Биринчиси, калава ип қилиш, уни тўқиш ва тайёр маҳсулотга айлантириш ҳамда тайёр кийим-кечак тикиш. Шофиркон, Пешку, Ғиждувон ва Вобкент туманларида тикув фабрикаларимиз бор. Тайёр маҳсулотларимиз ички бозор ва экспортга чиқарилади. Россия, Португалияга экспорт қиламиз. Яқинда “Polo” бренди билан шартнома қилдик. 1 сентябрдан кейин ишимиз бошланади, компания бизга ўз дизайни асосида кийим буюртма беради, биз ўзимизнинг матолардан тикиб берамиз”.

“Экспортимиз йилдан йилга ошиб боряпти. Аввалига 1-2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлсак, ҳозир 20-30 млн долларга етди. Янги лойиҳаларимиз бор: Вобкент туманида ишга туширилиши режа қилинган 163 млн евро қийматидаги лойиҳа бўлиб, 7000 кишилик иш ўрни яратилади. Бирламчи маҳсулотни қайта ишлаб, 30 млн тонна маҳсулотни тўқувдан тортиб охирги маҳсулотгача принципида кийим-кечак ишлаб чиқарамиз. Бу катта комплекс бўлади.

Ғиждувон туманида 118 млн евро қийматига тенг янги лойиҳа – сунъий тола ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширяпмиз, 62500 тонна сунъий тола ишлаб чиқарамиз
“Инқироздаги корхонани автоматлаштириш орқали қутқарганмиз”
Асосан, давлат корхоналарида ишлаб келганман. Бутун фаолиятим пахта саноатида кечган.
2007 йилда “Бухоро пахтасаноат” АЖ раиси ўринбосари, 2010 йилдан раис лавозимида ишлаганман. Бу даврда бизнинг корхонамиз молиявий жиҳатдан чўккан, оғир ҳолатда эди. Биринчи қилган ишим автоматлаштириш бўлган. Шундан кейин Бухоро пахта саноати тизимида инсон омилидан кечилди. Қаерда моддий жавобгар шахслар бўлса, ҳаммасини дастурга ўтказганмиз, ишларни компютер бажарган. Шу билан бир йил ичида энг қолоқ, энг оғир тизим энг илғор кўрсаткичларга эришди. Иккинчи йилдан республикада молиявий ҳолатига кўра бизга тенг келадиган корхона қолмади. Республика пахта саноати уюшмаси ичидаги энг олди корхонага айланди. Бир йилда вилоятда пахта тозалаш ишлари учун 230-240 млрд сўм маблағ керак эди, бизнинг эркин айланмамиз 880 млрд сўмга чиқди. Биз ҳеч қаердан пул олмасдан ўзимизни ўзимиз таъминлайдиган ҳолга келдик.

Президентимиз бош вазир бўлган пайтлари эди, Бухородаги ҳолатни кўриб, шуни республикага ҳам қилиб берасан, деб Республика пахта саноати уюшмасига раис ўринбосари лавозимига тайинлаган. Республикага ҳам худди шу иш тизимини жорий қилдим.
Сўнгги йиллар давомида ҳам пахта саноат соҳасини автоматлаштириш борасида ишлаб келдим. SAP компаниясидан (Германия) бутун республиканинг пахта саноат тизимининг дастурий таъминот билан қамраб олинишини сўраганимиз. Улар бу иш учун 3 йил вақт сўраган, қиймати 25 млн евро баҳоланган. Дунёдаги энг илғор компания 3 йил ичида қиламан деган ишни ўзимизнинг кадрларимиз билан 2,5-3 ойда бажардик, тўлиқ дастурий таъминотни бутун пахта саноат тизимида йўлга қўйдик. 547 та пахта тайётлов пунктлари, 98та пахта тозалаш заводлари бир серверга интеграция қилинди.
Корхонамнинг 4та йўналиши бор: хомашёни пахта тозалаш заводлари, ип калава, тайёр мато, тайёр маҳсулот. Бундан ташқари, чорвачилик бўйича ҳам йўналишимиз бўлиб, корхонани энг охирги авлод техникалари билан таъминлаганмиз, кунига 30 минг литр сут соғилади. Кейинги 6 ой ичида 60 минг литрга чиқиш ниятимиз бор. Сутни қайта ишлайдиган энг охирги авлод технологияларидан фойдаланамиз.



Қанақа корхона қилмоқчи бўлсак, аввало, коммуникация ва ахборотлаштиришга инвеститиция қиламиз. Шу билан моддий жавобгар шахсларнинг ўрнига дастурий таъминот ва датчиклар ишлайди. Натижадорлик яхши бўлади.
Кластер таркибида тупроқ таҳлил лабораторияси ҳам бор. У ерда фермерларнинг буюртмаси асосида тупроқ сифат жиҳатдан таҳлил қилинади.
“Лабораториямизда анализ қилиб, натижаларини мутахасисларга берамиз. Улар фермерларга таҳлил натижалари асосида маслаҳат беради. Асосан, тупроқ таркибидаги макро ва микро элементлар мавжудлиги, сўнгги технологиялар асосида аниқлаймиз. Тупроқнинг физик, кимёвий хосса ва хусусиятларини таҳлил қиламиз. Бизнинг таҳлилларимиз натижасида шўрланишнинг олди олиняпти, ҳосилдорликка ҳам ёрдам беряпти”, - дейди тупроқшунос Дилдора Ҳожиева.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Фан-техника | 01:07
-
Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 00:35
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
-
Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди
Жаҳон | 23:09 / 02.04.2025
Мавзуга оид

21:10 / 01.04.2025
Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди

18:36 / 31.03.2025
Бухородаги хусусий боғчада 1,5 ёшли бола ток уришидан вафот этди

10:55 / 27.03.2025
Давлат захирасидаги 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

11:15 / 16.03.2025