Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Унинг бортида беш нафар экипаж аъзоси бўлган ва кемадан халқаро жиноий гуруҳ фойдаланиб келган.

Фото: CBS News
Португалия полицияси Азор ороллари яқинида тўхтатиб қолинган сувости кемасидан қарийб 6,5 тонна кокаинни мусодара қилди, деб хабар беради CBS News.
Nautilus номини олган операция Португалияда бутун 2024 йил давомида мусодара қилинган рекорд даражадаги 23 тонна кокаиннинг чорак қисмига тенг гиёҳванд моддани қўлга киритиш имконини берган.
«Ушбу мамлакат Европага олиб кириладиган кокаинлар учун биринчи пунктлардан ҳисобланади. Наркомафия гиёҳванд моддалар контрабандасида сув остига тўлиқ шўнғимаган ҳолда ҳаракатланадиган кемалардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда», — дейилади хабарда.
Полиция баёнотида кўра, кема Атлантика океанининг марказий қисмида, Азор оролларидан 500 денгиз мили жанубда тутиб қолинган. Унинг бортида беш нафар экипаж аъзоси бўлган, кемадан халқаро жиноий гуруҳ фойдаланиб келган.
Операцияда нафақат Португалия ҳарбий-денгиз ва ҳаво кучлари, балки халқаро шериклар, жумладан, АҚШ гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси, Буюк Британия жиноятчиликка қарши кураш агентлиги ва Испания фуқаролик гвардияси ҳам иштирок этган.
Таъкидланишича, Португалия олиб кириладиган кокаиннинг асосий оқими денгиз йўли орқали Лотин Америкасида келади. Одатда кемалар Колумбия қирғоқларида қайд этилсада, сўнгги ойларда уларни дунёнинг турли нуқталарида пайқашган.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Пентагон АҚШнинг НАТО ҳарбий қўмитасидаги вакилини лавозимдан бўшатди
Жаҳон | 21:02
-
Хитой АҚШ вице-президентини «жоҳил ва одобсиз» деб атади
Жаҳон | 20:57
-
Пентагон Шарқий Европадаги ҳарбий контингентини қисқартириш имкониятини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 20:56
-
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида баъзи маҳаллаларга танаффус берилади
Ўзбекистон | 20:37
Мавзуга оид

14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди

22:29 / 30.12.2024
Испания ҳукумати 7 тонна кокаинни мусодара қилди

18:57 / 07.12.2024
Доминикана расмийлари рекорд даражадаги 9,5 тонна кокаинни мусодара қилди

17:25 / 06.12.2024