Франция ТИВ: Европа хавфсизлик тизими Россияни ҳам ҳисобга олиши керак
Россия мавжуд ва бундан кейин ҳам шундай бўлади, Европада хавфсизлик архитектурасини яратишда унинг манфаатларини ҳам ҳисобга олиш керак, деб ҳисоблайди Катрин Колонна.
Европада янги хавфсизлик тизими барча мамлакатлар, жумладан, Россия манфаатларини ҳисобга олган ҳолда яратилиши керак. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна 3 сентябр, якшанба куни чоп этилган Le Monde газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Мен Украинадаги вазият Россияга нисбатан ўта салбий муносабат шакллантираётганини тушунаман. Биз Россияга эмас, балки унинг хатти-ҳаракатларига, Украина манфаати ҳамда бутун дунёда тинчлик ва хавфсизлик учун мағлуб этилиши керак бўлган Россия агрессиясига салбий муносабатдамиз», деди Колонна.
Ташқи ишлар вазири «Россия бор ва бундан кейин ҳам шундай бўлади», деб таъкидлади. «Ҳақиқат, тарих ва география мамлакатнинг муҳим қисми Европа қитъасида эканлигини кўрсатмоқда. Россия билан биргаликда биз хавфсизликни таъминлаш соҳасида барчанинг манфаатларини ҳисобга оладиган мустаҳкам хавфсизлик архитектурасини тиклаш йўлини топишимиз керак», деди у.
Бироқ, бу Украина «НАТОга қўшилмайди» дегани эмас, деди Колонна ва Ғарб Украинани «ўз суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ тиклай олиши учун» қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024