Жаҳон | 10:26 / 06.09.2023
4403
2 дақиқада ўқилади

Брюссел: ЕИ дипломати 500 кундан бери Эрон қамоқхонасида сақланмоқда

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ташқи алоқалар Швеция хизматининг ходими Йохан Флодерус Эронда «ноқонуний» ҳибсга олинган. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Европа Иттифоқи ташқи алоқалар Швеция хизматининг ходими Йохан Флодерус Эронда 500 кундан ортиқ ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг (ЕИ) халқаро муносабатлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди. 

Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, Флодерус Эронда «ноқонуний» равишда қўлга олинган. 

«Мен, бутун жамоам ва Европа Иттифоқи институтлари Швециянинг консуллик ҳимояси бўйича масъул органлари, шунингдек, унинг оиласи билан яқин алоқада бўлиб турибмиз», — деди Боррел. 

Европа дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Брюссел Флодеруснинг озод этилиши учун Эрон ҳукуматига босим ўтказмоқда. 

«Биз бу масалани Эрон билан барча даражадаги дипломатик алоқаларда муҳокама қилиш учун кўтарамиз», - деди Боррел. 

Аввалроқ New York Times 33 ёшли швед Йохан Флодерус 2022 йил апрел ойида сайёҳ сифатида борган Эронда ҳибсга олингани ҳақида ёзган эди. 

Мавзуга оид