Ўзбекистон | 19:02 / 12.09.2023
11970
1 дақиқада ўқилади

Тезлик 60 км/соатга туширилгач, камера ўрнатилган жойларда ЙТҲлар 30 фоизга камайган

Ўзбекистон йўлларида жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилгани маълум қилинди. Президент ҳузуридаги йиғилишда айтилишича, шаҳарларда тезлик чеклови 60 км/соатга туширилгач, камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Ўзбекистонда бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилган. Бу ҳақда президент ҳузурида ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилиши ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Шавкат Мирзиёев бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча шаҳарлар, хусусан туманлар марказларида автомобиллар ҳаракатининг энг юқори тезлиги 2023 йил 1 апрелдан бошлаб соатига 70 километрдан 60 километргача туширилган эди.

Аввалроқ 2023 йилнинг 7 ойи давомидаги ЙТҲларда 1115 киши қурбон бўлгани очиқланган эди.

Мавзуга оид