Жамият | 18:45 / 15.09.2023
18667
3 дақиқада ўқилади

Янги М-Clinic кўпфункцияли тиббиёт маркази ўз эшикларини очмоқда

14–15 cентябрь кунлари М-Clinic кўпфункцияли тиббиёт марказида “Тиббиётнинг долзарб жиҳатлари: диагностика, даволаш, реабилитация, самарали бошқарув” мавзусида конференция ташкил этилди.

Фото: М-Clinic

Конференциянинг асосий мақсади М-Clinic кўпфункцияли тиббиёт марказининг профессионал ҳамжамият ҳамда жамоатчилик учун тақдимоти, Германия, Швейцария ва Россиянинг етакчи мутахассислари билан касалликлар диагностикаси, беморларни даволаш ва реабилитация қилишда инновациялар соҳасида тажриба алмашишдан иборат.

Тадбир меҳмонлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов, хорижий мутахассислар: А. Н. Плаксина (Россия), С. Вебер (Германия), О. Ф. Воронцов (Германия), Ш. Шуко (Швейцария) ва бошқалар бўлди.

Амрилло Иноятов ўз нутқида Ўзбекистон тиббиётини ривожлантиришда хусусий секторнинг ролини таъкидлади.

Тақдимотни спикерлар ўз маърузалари билан давом эттирдилар, «Joint Commission International» (JCI) тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш стандартларининг мақсад ва истиқболлари ҳақида сўзладилар ҳамда тиббиётда халқаро ҳамкорлик мавзусига тўхталдилар. Дунё бўйлаб беморларнинг ўлими борасидаги статистика маълумотлари ва унинг сабабларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг бирламчи вазифаси касалликни тўғри аниқлаш ва алоқа ўрнатиш бўлиб, бу даволаш самарадорлигини 90% гача оширади. М-Clinic тиббиёт маркази мутахассиси — интервенцион кардиолог Тимур Бекмирзоевнинг таъкидлашича:

«Оператив жарроҳлик беморни тезкор текшириш ва даволашни талаб қилади, бугунги кунда М-Clinic’ning махсус технологияси ва ускуналари бундай ишларни энг самарали тарзда амалга оширишга имкон беради».

Конференция доирасида тиббий реабилитация соҳаларидаги долзарб масалалар ёритилди, замонавий жарроҳлик ривожланишининг вектори ва тиббиётнинг бошқа муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, Германия ва Россиянинг етакчи клиникалари вакиллари иштирокида янги методикаларга бағишланган махсус мастеркласслар ўтказилди.

Ўзбекистон, Россия, Германия ҳамда бошқа мамлакатларнинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассисларини бирлаштирган конференция тиббиёт амалиётидаги сўнгги ютуқлар, технологиялар, тенденциялар ҳақида тажриба ва билим алмашиш платформасига айланди.

Манзил: Тошкент, Мирзо Улуғбек тумани, Тантана кўчаси, 1-уй. Мўлжал: ТТЗ бозори

Сайт: mclinic.uz

Телефон рақами: +99855 508 13 30

Қисқа рақам: 1330 | Facebook | Instagram