Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Таълим тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
Қонунчилик палатасига кўра, 2020 йилда қабул қилинган қонунни “соҳадаги ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати туғилган.
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан, “Таълим тўғрисида”ги қонунни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Қарорда қонунни “соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва бугунги кун талабидан келиб чиқиб такомиллаштириш” зарурати борлиги айтилади.
Гуруҳ ўз таклифларини бир ойлик муддатда, таълим тўғрисидаги миллий қонунчиликни ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ишлаб чиқиши ва Қонунчилик палатасининг Кенгашига тақдим этиши керак.
28 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳга палата спикери Нурдинжон Исмоилов раислик қилади. Гуруҳдан парламент вакиллари, ҳукумат расмийлари ва бошқалар ўрин олган.
2023 йил апрел ойида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим мазмунини белгиловчи (таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликларга оид) қатор ваколатлари шу марказга ўтказилган эди. “Таълим тўғрисида”ги қонунда бу марказ таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари қаторида акс этмаган. Қонун бундан 3 йил олдин – 2020 йил 24 сентябрдан кучга кирган.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
18:25 / 17.02.2026
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига янги раҳбар тайинланди
20:24 / 16.02.2026
Ҳилола Умарова ПА ўринбосари лавозимидан кетди
12:36 / 13.02.2026