Жаҳон | 13:10 / 03.10.2023
3482
1 дақиқада ўқилади

Гуржистон КС бугун президентга импичмент эълон қилиш таклифини кўриб чиқади

Ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси вазирлар маҳкамаси рад жавобига қарамай, президент Саломе Зурабишвилининг Европага сафари муносабати билан унга қарши импичмент жараёнини бошлади.

Фото: president.ge

3 октябр, сешанба куни Гуржистон Конституциявий суди оғзаки эшитувларда мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига импичмент эълон қилиниши бўйича конституциявий тақдимномани кўриб чиқади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Конституциявий суд маълумотларига таяниб хабар берди

Хабарда айтилишича, судда таклиф муаллифлари ҳам, Гуржистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда. 

Йиғилишда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси раиси Ираклий Кобахидзе иштирок этиши режалаштирилган. 

Сентябр ойи бошида ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси вазирлар маҳкамаси рад жавобига қарамай, Европага сафари туфайли президент Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлаган эди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид