IZZY кикшеринг компанияси электр самокатларни эрмак сифатида эмас, балки замонавий транспорт сифатида кўрсатмоқда. Раҳбарлар ўзларининг мисолларида бизнес қулай ва хавфсиз шаҳар қуриш орқали давлат ва фуқаролар билан қандай ишлаши мумкинлигини кўрсатмоқчилар.
Бренд асосчилари – Хорен Лазарян ва Шароф Ашуров транспорт саноати соҳасида кўп йиллик халқаро тажрибага эга ва маҳаллий инфратузилма ҳамда бозорни тушунадиган мутахассислардир.
IZZY жамоаси онгли ҳайдаш маданиятини ривожлантириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилашни режалаштирмоқда. Бунда давлат, бозордаги бошқа ўйинчилар ва фойдаланувчилар билан ҳамкорлик қилишга интилади.

Электр самокат – бу эрмак эмас!
IZZY асосчиларидан бири Хорен Лазаряннинг фикрига кўра, Тошкентда электр самокатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ асосий муаммо бу тизимли ёндашувнинг йўқлиги. Баъзи фойдаланувчилар индивидуал ҳаракат воситаларига (IZZY раҳбарлари самокатларни шундай аташни таклиф қилишади) эрмак сифатида қаради, уларга бошқарув қоидалари тушунтирилмаган, инфратузилма тайёр эмас эди. Натижада, катта аҳоли қисман самокатларни транспорт бетартиблиги муаммосини ҳал қилиш эмас, балки уни кучайтириш сифатида қабул қила бошладилар.
Давлат шаҳар ҳаракатининг нисбатан янги иштирокчиларини тартибга солишга интилмоқда. 2023 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Янгилик фойдаланувчилар орасида маълум бир реакцияга ва бизнес вакилларининг қўрқувига сабаб бўлди. Айниқса, электр самокатлар учун тезликни чеклаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматида рўйхатдан ўтиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини олиш бўйича кўплаб саволлар мавжуд эди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги – бизнинг умумий масъулиятимиз!
Тошкентдаги кикшеринг бозорига кириб, IZZY қатнов йўлида электр самокатларга 20 км/соат автоматик тезлик чегарасини ўрнатди ва тезликни 5 км/соатгача чеклаш орқали самокатлардан фойдаланиш учун парклар ва скверлар майдонларини самарали равишда ёпди. Компания ушбу чекловларни йўллардаги вазиятни баҳолаб ва халқаро амалиётга асосланиб амалга оширди. Энди Ўзбекистонда бундай чекловлар қонунан белгиланиши режалаштирмоқда.














