Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Suzuki зинадан чиқа оладиган «тўрт оёқли» мотоцикл ишлаб чиқди
Мазкур ихтиро тиббиёт муассасаларида беморлар, кекса одамларни ташишда айни муддао бўлиши мумкин.
Япониянинг Suzuki компанияси Japanese Mobility Show тадбирида MOQBA деб номланган янги турдаги транспорт воситаси концепциясини тақдим этди.
У ҳаракатланиш ва мувозанатни таъминлаш усулини мустақил равишда танлайдиган роботдир. Мотоцик текис юзада ҳаракатланадиган ғилдираклар билан ҳам жиҳозланган, бироқ у нотекис жойларда ҳам ҳаракатлана олади.
MOQBA максимал тезлиги 32 км/с экани айтилмоқда. У аккумулятори тўлиқ қувватлантирилгач, 80 км масофани босиб ўтиш имконига эга.
MOQBA фақат битта одамни кўтара олади. Мотоциклнинг афзаллиги шундаки, одам уни бошқариши шарт эмас, фақат йўналишни белгилаш кифоя. Бу ҳаракатланиши чекланган ёки жароҳатланганларни ташиш имконини беради.
Мазкур ихтиро тиббиёт муассасаларида беморлар, кекса одамларни ташишда айни муддао бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
18:11 / 14.07.2026
Telegram иловасининг қисқа ҳаволалари бутун дунё бўйлаб ишламай қолди
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
21:51 / 08.07.2026