Исроил ҳарбий амалиётнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди
Унда эътибор ҲАМАС ҳаракати инфратузилмасини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилиши айтилди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётнинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди, унинг мақсади Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати инфратузилмасини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни озод қилишдир. Унинг матбуот анжуманидаги сўзларини The Times of Israel келтирди.
Нетаняхунинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатларнинг иккинчи босқичи 27 октябр куни кечқурун Ғазо секторига янги қўшинларнинг киритилиши билан бошланган.
«Душман ҳудудида жанг қилаётган қўмондонларимиз ва аскарларимиз халқ ва миллий раҳбарият улар билан бирга эканини билади. Улар яҳудий халқи учун, қўшимча қиламан, бутун инсоният учун бу золимларни таг-туги билан йўқотишга тайёр. Биз эсда тутамиз ва курашамиз. Уларнинг мақсади ягона - қонхўр душманни енгиш ва ўз заминимизда яшашимизни таъминлаш», деди Нетаняху.
Бош вазир, шунингдек, Ғарб ва араб мамлакатларидаги иттифоқчилар ҲАМАС билан уруш мақсадларини тушунишига ва Исроилга ғалаба тилашига ишонч билдирди.
Нетаняху сўзларига кўра, қуруқлик амалиётини ўтказиш ҳақидаги қарор ҳарбий кабинет ва хавфсизлик кабинети томонидан бир овоздан қабул қилинган.
Аввалроқ, Нетаняху ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилишга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024