2024 йилда қайси йўналишга қанча субсидия ажратилади? (рўйхат)
Ўзбекистонда келаси йил энергетика, иссиқлик таъминоти, хусусий боғчалар ва бошқаларга – жами 46 та йўналишда давлат бюджетидан жами 28,4 трлн субсидия ажратиш кўзда тутилмоқда. Бу – нафақалар, моддий ёрдамлар, ижтимоий компенсация тўловлари, илм-фан, маданият ва спортга ажратилаётган маблағлар йиғиндисидан кўпроқ.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун Бюджетномани эълон қилди. Унда келтирилган 2023 йилги бюджет ижроси таҳлилига кўра, жорий йилда субсидиялар учун 31,1 трлн сўм сарфланади. Бу – давлат бюджети харажатларининг 11 фоизига тенг.
Табиий газ нархларидаги тафовутни қоплашга дастлаб 18 трлн сўм йўналтириш кўзда тутилган бўлса, йил охиригача бу мақсад учун қўшимча 4 трлн сўм ажратишга тўғри келиши мумкин.
2024 йилда давлат бюджети ҳисобидан ижтимоий-иқтисодий, транспорт-коммуникация, экспортни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли бандлигини таъминлаш каби соҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилиши белгиланган субсидияларнинг умумий қиймати 28,4 трлн сўмни ташкил этади. Бу – давлат бюджетининг 10 фоизи дегани.
Таққослаш учун, 2024 йилда нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларига 18,6 трлн сўм, илм-фанга 2,2 трлн сўм, маданият соҳасига 2,6 трлн сўм, спорт соҳасига 2,8 трлн сўм, шу тўртта йўналишга жами 26,2 трлн сўм ажратиш режа қилинган.
Бошқача айтганда, субсидияларга ажратилаётган маблағ (28,4 трлн сўм) нафақалар, моддий ёрдамлар, ижтимоий компенсация тўловлари, илм-фан, маданият ва спортга ажратилаётган жами маблағлардан (26,2 трлн сўм) кўпроқни ташкил қилади.
Жорий йилда бизнес учун энергетика тарифлари таннархга яқинлаштирилгани ҳисобига 2024 йилда энергетика субсидиялари камайиши кутилмоқда.
Хусусан, табиий газни сотиб олиш ва сотиш нархларидаги тафовутни қоплаш учун субсидиялар 2 баробарга камаяди ва келгуси йилда бу мақсадлар учун 9,5 трлн сўм йўналтирилади. Бу йўналишдаги харажатни 2025 йилда 6 трлн сўмгача, 2026 йилда 5 трлн сўмгача камайтириш кўзда тутилган.
Электр энергияси нархларидаги тафовут учун субсидиялар 2024, 2025 ва 2026 йилларда бир хил – 2,5 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Келаси йили жамоат транспорти зарарларини қоплашга субсидиялар 2 баробарга (1,5 трлн сўмгача), иссиқлик таъминоти корхоналари зарарларини қоплашга субсидиялар 2,5 баробарга (4,5 трлн сўмгача) оширилади. Бу юридик шахслар учун электр ва газ тарифлари ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин: иссиқлик корхоналари ва жамоат транспорти ёқилғини оширилган нархларда харид қила бошлаган.
Бундан ташқари, 2024 йилда аҳоли томонидан уй-жойлар сотиб олишга 1,5 трлн сўм ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 3 трлн сўм субсидиялар ажратилмоқда.
Умуман, келаси йили жами 46 та йўналишда субсидия ажратиш назарда тутилган (млрд сўм):
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, Исроил ҳарбийлари истеъфоси ва НАТОдан мадад кутаётган Зеленский — кун дайжести
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
Жамият | 12:20
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
Мавзуга оид
11:33 / 21.01.2025
Камбағал оилалар аъзоларига субсидия ажратилади
15:14 / 15.01.2025
Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
14:14 / 18.12.2024
“Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади” – Жамшид Қўчқоров
21:25 / 09.12.2024