19:22 / 20.12.2023
7670

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди

Эр-хотин ва уларнинг уч нафар фарзанди Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиалига ётқизилган

Самарқанд шаҳрида яшовчи оиланинг беш нафар аъзоси ис гази билан заҳарланган. Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 18 декабр куни содир бўлган.

Шаҳарнинг Сарбон маҳалласида яшаган, 1986 йилда туғилган Ф.А., унинг хотини, 1993 йилда туғилган Р.А., уларнинг қизлари, 2014 йилда туғилган Ш.А., 2019 йилда туғилган Ш.А. ва ўғли 2023 йилда туғилган А.А. ис газидан заҳарланган.

Ҳодисада ҳеч ким вафот этмаган ва жабрланувчилар зудлик билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиалига ётқизилган.

Аввалроқ, Қорақалпоғистон республикаси Чимбой туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан вафот этгани ва яна 2 киши шифохонага ётқизилгани, Наманган ва Фарғона вилоятларида иккита оилада тўрт нафардан одам ис гази туфайли ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Top