Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Қонунда 2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 375 трлн сўм, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида бўлиши белгиланган. Тақчиллик чегараси – 52,5 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз.
Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни кўриб чиқилди.
Муҳокамалар жараёнида 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 5,6-5,8 фоиз миқдорида бўлиши кутилаётгани қайд этилди.
Қонунда 2024 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 375 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди. Шунингдек, асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.
Кейинги йилда ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолиниб, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий тадбирлар учун жами Давлат бюджети харажатларининг қарийб 50 фоизи ёки 151,5 трлн сўм йўналтирилади.
Қайд этилишича, маҳаллий ва импортга белгиланган акциз солиғи ставкаларини тенглаштириш мақсадида алкогол ва тамаки маҳсулотлари импорти учун ставка 5 фоизга пасайтирилиб, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошнинг 1 тоннаси учун 2 бараварга пасайтирилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026