Жаҳон | 22:41 / 30.12.2023
26736
2 дақиқада ўқилади

Украина Россияга ултиматум қўймоқчи

Россия шантаж ва ултиматумга бўйсунмаслигини маълум қилди.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украина Россия билан тинчлик музокараларини олиб бормаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украина расмийлари Россия томонига ултиматум қўйишни режалаштирмоқда.

«Ҳеч қандай музокаралар бўлмайди. Россияга энг юқори даражада ултиматум талаблари қўйилади ва Россия уларни қабул қилади», деди Подоляк.

У бу ҳолат урушнинг объектив ривожланиши эканини қўшимча қилди.

«Бу катта, кенг кўламли, шиддатли, қийин, қонли уруш. Барча ресурслар жалб қилинган. Ғарблик ҳамкорларимиз эса муҳокамаларга қарамай, бундан ҳам кўпроқ ресурсларни жалб қилади», деди Подоляк.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Михаил Подолякнинг баёнотларини изоҳлар экан, «Россия ҳеч қачон ултиматум ёки шантажга бўйсунмаган», деди.

«Қилич ёки граната билан келганларнинг ҳаммаси ҳайдаб юборилган», деб ёзди Захарова.

23 декабр куни The New York Times Россия ва Ғарб расмийларига таяниб, Россия президенти Владимир Путин воситачилар орқали Украинада янги ҳудудларни сақлаб қолиши шарти билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини билдираётгани ҳақида хабар берди.

14 декабр куни «Йил якунлари» чоғида Владимир Путин: «Ўз мақсадларимизга эришганимизда тинчлик бўлади», деди.

Шу билан бирга, Олий Рададаги «Халқ хизматкори» фракцияси раҳбари Давид Арахамия Украина сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти музокаралардаги ёмон позиция туфайли Россия билан жанговар ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини айтди.

Мавзуга оид