Президент қарори билан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган.

Жамғарма маблағларини сарфлашнинг асосий йўналишлари:

  • «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
  • аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишни таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
  • етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
  • болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
  • вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам хизматларини молиялаштириш ва бошқалар.

Ҳужжатда, шунингдек Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида «Ахборот технологиялари маркази» давлат муассасасини ташкил этиш назарда тутилган. Марказда қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
  • серверлар, компьютер ускуналари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
  • Агентлик тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • «Саll-марказ» фаолиятини ташкил этиш.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низом;
  • жамғарма ижроия дирекциясининг тузилиши.